YulDash фирмаси кутилаётган бўлажак даромадлар ва қиёсланадиган операциялар нархига мувофиқ битимларнинг адолатли нархини белгилайди.
Объект қийматини аниқлаш, бозордаги ҳақиқий нарх ҳақидаги ахборотни билишга ва кейинчалик самарали бошқарув қарорларини қабул қилишга, шу жумладан, лойиҳага сармояларнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида, имкон беради.
Бизнинг мутахассисларимиз ва ҳамкорларининг катта тажрибаси, уларнинг касбий тайёргарлигининг юқори даражаси ва мулкни ва бизнесни баҳолаш усулларини билиши, ишни юқори савияда ва қисқа муддатларда бажаришга имконият беради.
Ўйлаймизки, бизнеснинг ҳақиқий қиймати бевосита бозорда аниқланади ва бозор қатнашчиларининг ушбу бизнесдан манфаатдорлигига ҳамда бизнесни баҳолаш усулига ва ҳисоб‑китобларнинг пухталигига боғлиқ бўлади. Шундай қилиб, субъектив омиллар бизнес қийматини аниқлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир.
Шунинг учун, YulDash фирмаси ўзининг ҳамкорларига бизнесни баҳолаш жараёни, қўлланиладиган услубиятлар, ҳисоб‑китобларнинг маълумотлар ва алгоритмларининг абсолют тарзда ойдинлигини таъминлайди.